Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сайёр қабуллар яратаётган қулайликлар


Барчамизга маълумки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2014 йилда қабул қилинган эди.1.jpg

Ушбу қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 
жорий йилнинг 10 январида тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2015 йил I ярим йилликка мўлжалланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган бўлиб, ҳозирда унинг ижроси ҳозирда таъминланмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи С.Нуриевнинг сайёр қабули 2015 йил 28 май куни Учқўрғон туман ҳокимлиги биносида ташкил этилди.

Унда вилоятда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар ҳамда ҳудудда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари қабул қилинди.

Учқўрғон туманида фаолият юритувчи фермер “Мулла Қозоқ” фермер хўжалиги раҳбари Б.Қозоқов, “Парранда” фермер хўжалиги раҳбари Б.Мамажонов, “Бободеҳқон” фермер хўжалиги раҳбари Б.Тожибоев, “Осиё селена” МЧЖ раҳбари Қ.Райимжонов, Хусусий тадбиркор А.Азимов, “Дарё” хусусий корхонаси раҲбари О.Эргашев, “Муборак Пуре Силк” қўшма корхонаси иш юритувчиси Х.Абдурахимов ва бошқа бир қатор жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оғзаки мурожаатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ҳал этиш учун масъул ижрочилар белгиланди ҳамда кўриб чиқилиши назоратга олинди.1.jpg

Дарҳақиқат, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни текширишни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада адлия органлари раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини бевосита қабул қилиш орқали белгиланган тартибда расмийлаштирилган оғзаки мурожаатлари асосида уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шу билан бирга, амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериб боришга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, бу каби сайёр қабулларнинг ташкил этилиши мазкур йўналишдаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошишига бевосита хизмат қилиши шубҳасиздир.