Янгиликлар
Уч авлод учрашуви
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Республикамизнинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” бўйича давлат гранти ҳамда Наманган вилоятининг энг чекка ҳудудларида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўзаро ҳамкорлик режасига асосан Косонсой педагогика коллежида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда вилоятдаги давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгашининг вакиллари ва ушбу даргоҳда таълим олувчи ўқувчи ёшлардан иборат уч авлоднинг вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан бугунги кунда бир қатор грант лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгашига ҳам мазкур Жамоат фонди томонидан “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” номли лойиҳаси бўйича грант маблағлари ажратилган.
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади жамиятимизнинг муҳим негизи оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда хотин-қизлар ва ёшларни фаоллигини оширишдан иборатдир.
Дунё ҳамжамиятида йил сайин ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бораётган мустақил диёримиздаги тинчлик-хотиржамлик, осойишталик, халқимизнинг буюк келажагимизга бўлган қатъий ва мустаҳкам ишончи, истиқлол деган улуғ неъматни асраб-авайлаш, озодлик ва бахт-иқбол йўлида жипслашиб, бир мақсад сари дадил интилиш каби эзгу ғоялар бугун, ҳеч шубҳасиз, ҳар бир Ватандошимиз қалбида мустаҳкам ўрин эгалламоқда.
Биз инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, манфаатлари олий қадрият даражасида улуғланган фуқаролик жамиятида яшамоқдамиз. Бугунги бунёдкорлигимиз ва жахон сахнидаги муносиб ўрнимиз замирида халқимиз истиқлолни олий ва улуғ неъмат эканлигини чуқур англаб етганлигидан десак асло хато ҳам, муболоға ҳам бўлмайди.
Шунинг учун ҳам ҳар бир юртдошимиз қалбида Ватанга чексиз муҳаббат, уни асраб-авайлаш, ардоқлаш туйғулари мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳар бир фуқаро ўз иқболини шу юрт равнақи муштараклиги билан боғламоқда.
Мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳар бир давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, турли муассасаларнинг ўз олдига қўйган вазифалари туб моҳиятида ҳам истиқлолни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришдек умумхалқ ишида фаол иштирок этиш мақсади мужассамдир.
Фахрийлар Кенгаши томонидан ушбу грантни амалга оширишдан асосий мақсад адлия органлари ва муасасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий малакасини ошириш, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларига эга бўлиш, меҳнат жамоалари, ўқув юртлари ва жамоат ташкилотларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшишидир. Қолаверса, узоқ йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган фахрийлар номини абадийлаштириш каби бир қанча хайрли тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Шунингдек, уч авлод вакиллари иштирокидиги тадбирларни ўтказиш ва бугунги ёшлар ватанпарварлик ҳиссини учайтириш миллий қадрятларимизни асрашда кекса авлоднинг ўгитларини олиш ва эъзозлашдир.
Тадбир сўнгида, узоқ йиллар давомида адлия органлари тизимида фаолият кўрсатган фахрийлар ҳамда коллежни битириб имтиёзли кредит маблағлари асосида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб янги иш ўринлари яратган ёшларимиз, касаначилик ва миллий ҳунармандчилигимиз билан шуғулланувчи хотин-қизларимиз Фахрийлар кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.