Yangiliklar
18
Нотариус қабулида бўлмоқчимисиз?
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, хусусий мулк ва мулкдор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар, ўз навбатида, мулкдорлар синфининг кенгайишига, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Табиийки, мазкур жараён нотариал ҳаракатлар ҳажми ошишини юзага чиқармоқда.
16
Сайёр қабул давом этмоқда
Белгиланган тартибга мувофиқ вилоятимизнинг Наманган туманида уюштирилган навбатдаги сайёр қабул тадбирида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Дадажонов томонидан бир гуруҳ фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона вакиллари қабул қилинди.
11
Хусусий мулк устуворлиги – иқтисодий барқарорлик омили
2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Истиқлол йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
09
Сарҳисоб
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органлари томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда тизим олдида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.
27
Жамиятга салбий таъсир
Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тиббиёт ва таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларни огоҳлантириш, ушбу оғу тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
23
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.