Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сайёр қабул давом этмоқда


Белгиланган тартибга мувофиқ вилоятимизнинг Наманган туманида уюштирилган навбатдаги сайёр қабул тадбирида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Дадажонов томонидан бир гуруҳ фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона вакиллари қабул қилинди.

Қабулга келганларнинг ҳар бирини ўйлантираётган масалалар ўрганилди. Муаммоларни бартараф этилишини таъминлаш, шу билан биргаликда уларга амалдаги қонунчилик юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим мурожаатларни кўриб чиқиш учун масъул ижрочиларга етказилди, ҳозирда уларнинг ҳал этилиши таъминланмоқда.

Мисол учун, “Гиёҳ” хусусий корхонаси раҳбари С.Якуббаев солиқ идораси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, корхонага қарашли дорихона фаолиятини текширишда ўрнатилган тартиб бузилганлигини маълум қилган. Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида, ҳақиқатан ҳам, текширувчилар томонидан хусусий корхона раҳбарига ўтказилган текшириш якуни бўйича тузилган далолатномадан бир нусхаси тақдим этилмаганлиги ва ушбу далолатномани расмийлаштиришда бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Натижада адлия бошқармаси томонидан қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида солиқ идорасига тақдимнома киритилиб, унга кўра уч нафар масъул ходимга нисбатан амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Хулоса ўрнида қайд этиш жоизки, бу каби қабуллар белгиланган режа асосида вилоятнинг қолган туманларида ҳам ўтказиб борилади ҳамда мурожаат этувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши таъминланади.