Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Сарҳисоб


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органлари томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда тизим олдида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирларда жойлардаги адлия идоралари томонидан 2014 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тахлил этилиб, келажакдаги режалар муҳокама қилинмоқда. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш борасидаги ишларни такомиллаштириш масалалари ўртага ташланмоқда.

Мазкур матбуот анжумаларнинг навбатдагиси Наманган вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, шунингдек давлат ва нодавлат марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Анжуманда таъкидлаганидек, ўтган 2014 йил давомида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаролардан келиб тушган 574 та мурожаатларнинг (300 та шикоят ва 274 та ариза) 495 таси кўриб чиқилиб, 278 таси (56%) қаноатлантирилган. Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида, тегишли ташкилот ва муассасаларга 42 та тақдимнома, судларга 38 та даъво аризалари, 24 та маъмурий жавобгарлик ҳамда 2 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 38 та бошқа таъсир чоралари киритилган. Шунингдек, 9 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилиниб, 940 млн. сўм пул маблағлари қайтарилган.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, шартномавий муносабатларни тартибга келтириш борасида вилоят адлия бошқармасининг саъй-ҳаракати билан 2014 йил давомида судларга жами 6 млрд. 415 млн. 941 минг сўмлик 878 та даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 775 та яъни, 4 млрд. 182 млн. 397 минг сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилган.

Матбуот анжуманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан бошқарма томонидан олиб борилган ишлар, бу борада бошқа идоралар билан ҳамкорлик, “Ишонч телефони” фаолияти ва кўрилган чоралар юзасидан журналистларга батафсил маълумотлар берилди.

DSC02083.JPGМаълумки, адлия идораларининг асосий вазифаларидан бири жамият аъзоларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришдан иборатдир. Ушбу йўналишдаги ишларни олиб боришда эса ОАВнинг ўрни ва аҳамияти жуда муҳимдир.

Эътироф этилишича, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, айниқса, ёшларнинг конституцияга оид билимларини мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, ўтган 2014 йилда вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи ФҲДЁ органлари ва давлат нотариал идоралар ходимлари томонидан 2700 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган. Улардан 564 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлиб, айнан ОАВ ходимларининг ёрдами билан адлия бошқармаси фаолияти, хусусан, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш йўналишлари бўйича ёритилаётган материалларнинг сифат ва мазмундорлиги бирмунча яхшиланган.

Анжуманда адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар масъул ходимлари томонидан тайёрланаётган материалларнинг сифати ва таъсирчанлигини янада ошириш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида самарадорликни янада ошириш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Тадбир сўнгида вилоят адлия бошқармаси томонидан бундан буён ҳам тарғибот тадбирларини амалга оширишда ОАВнинг барча кўринишларидан унумли фойдаланиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро келишиб олинди.