Янгиликлар
E'lon
Наманган вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги
бўш (вакант) лавозимларга
ЭЪЛОН
13.08.2021 йил
Наманган вилоят адлия бошқармасидаги бўш (вакант) лавозим
Т/р |
Бўш (вакант) жой номи |
Вакант лавозим |
Штат сони |
1 |
Наманган вилоят адлия бошқармаси |
Бошқарма кассири |
1 та |
Малака ва кўникма талаблари
Фаолият йўналиши:
• Фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
• жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиши;
• таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
• коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
• компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.
Расмий талаблар:
• молия-иқтисод мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиш;
• мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
• давлат тилини мукаммал билиш;
• шахсий хусусиятлар: халололик, масъулиятлилик, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 2-2,5 млн. сўм
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Мурожаат муддати:
Номзодлар 2021 йилнинг 6 сентябр куни соат 18:00 га қадар ҳужжатларини юбориши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:
· шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка) (расм ўрнатилган ҳолда, электрон шаклда WORD форматда);
· молия-иқтисод мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом (ёки диплом кўчирмаси), молия-иқтисод мутахассислиги бўйича чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (ушбу ҳужжатларни рангли кўринишдаги электрон PDF шакли);
· 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати (Электрон JPG форматда электрон шаклда);
· фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси (рангли кўринишда электрон PDF шаклда).
Мурожаат учун:
- Наманган вилоят адлия бошқармаси (Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 7А-уй).
· Маълумот учун телефон рақами: 69-227-03-76, 69-227-22-00.
Танлов жараёнларини ушбу https://www.minjust.uz ҳавола орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин
https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=43874
Саволлар руйхати билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин;
https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.