Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати


Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати

 

1. ТЕСТ САВОЛЛАР.

2.ЛАВОЗИМ КАСБ ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ.

1.    Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчаси?

2.    Жамиятимиз хаётига хавф тўғдирадиган мафкуравий таҳдидлар

3.    “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти.

4.    Адлия органларининг адвокатура соҳасидаги вазифалар нимадан иборат.

5. Қайси ҳолатларда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга йўл қўйилади?

6. Мурожаатларнинг турларини санаб беринг?

7. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилган ҳолда мурожаатларни кўриб чиқиш муддати неча ойгача узайтирилиши мумкин?

8. Бир хил юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири айни бир соҳани тартибга солишга қаратилган ва иккинчиси нисбатан кейин қабул қилинган бўлса ҳамда ушбу ҳужжатлар ўртасида зиддият бўлганда қайси бири татбиқ этилади?

9. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун нечта ҳудудий сайлов округи тузилади?

10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?

11. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг сиёсий ҳуқуқларини санаб беринг?

12. Ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қандай ҳуқуқи ҳисобланади?

13. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан жамиятнинг иқтисодий негизини нима ташкил этади?

14. Халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилишга қайси давлат органи ваколатли?

15. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари?

16. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби?

17. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилишини қонун ҳужжатларига асосан тушунтириб беринг?

18. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати деб нимага айтилади?

19. Фуқаронинг муомала лаёқати деганда нимани тушунасиз?

20. Фуқаро қандай ҳолатда муомалага лаёқатсиз деб топилади?

21. Битим тушунчаси ва унинг турлари?

22. Неустойканинг пенядан фарқли жиҳатларини тушунтириб беринг?

23. Давлат-хусусий шериклик тушунчаси?

24. Жиноят тушунчаси?

25. Апатрид тушунчаси?

26. Ижтимоий шериклик деганда нимани тушунасиз?

27. Коррупциявий омиллар нима?

28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат нима? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахсларни санаб беринг.

29. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари ва уларнинг ўзаро нисбати ҳақида гапириб беринг.

30. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тартибини тушунтириб беринг.
У ўз ичига қандай босқичларни қамраб олади?

31. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган қандай расмий манбаларни биласиз?

32. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачондан бошлаб кучга киради? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг вақт бўйича амал қилишини тушунтириб беринг.

33. Ҳуқуқий ахборот нима? Уни тарқатиш усулларини санаб беринг.

34. Давлат органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тушунтириб беринг.

35. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси деганда нима тушунлади?

36. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмунига қўйиладиган талабларни санаб беринг.

37. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реквизитлари деганда нимани тушунасиз?

38. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини тушунтириб беринг.

39. Гаров турлари? 

40. Оферта нима? 

41. Шартнома қайси ҳолларда тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин? 

42. Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишнинг қандай турлари мавжуд? 

43. Қўшимча масъулиятли жамият нима?

44. Акциядорлик жамияти нима?

45. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари нималардан иборат?

46. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?

47. Мулк ҳуқуқи нима? Мулк ҳуқуқининг шакллари, субъектлари ва объектлари.

48. Қайси ҳолларда битимлар нотариал тасдиқланиши шарт?

49. Даъво муддати, умумий даъво муддати ва махсус даъво муддати?

50. Юридик шахс тушунчаси ва унинг ҳуқуқ лаёқати деганда нимани тушунасиз?

51. Шартноманинг битимдан фарқи нимада?

52. Сервитут ҳуқуқи ҳақида нима биласиз?

53. Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарар ким томонидан тўланади?

54. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга сабаб бўлган асослар?

55. Васийлик ва ҳомийлик деганда нимани тушунасиз?

56. Масъулияти чекланган жамият нима? Бу турдаги жамият энг ками ва кўпи билан неча шахс томонидан таъсис этилади?

57. Акциядорлик жамиятлари, уларнинг устав фонди ҳақида гапириб беринг?

58. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари?

59. Виндикация деганда нимани тушунасиз? Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш тартиби?

60. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?

61. Кимлар ишсиз деб эътироф этилади?

62. Қандай ҳолларда алимент мажбуриятлари тугатилади?

63. Кимлар васий ва ҳомий этиб тайинланмайди?

64. Фуқаролик ишлари бўйича суд қайси ҳолларда иш юритишни тугатади?

65. Суд ҳужжатларининг қандай турлари мавжуд?

66. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдори қандай?

67. Меҳнат низолари бўйича кимлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга?

68. Ҳакамлик судлари томонидан қандай низолар ҳал этилади?

69. Суднинг қарорлари (ажримлари) устидан шикоят қилиш тартиби қандай?

70. Инсон ҳуқуқлари бўйича қандай халқаро ҳужжатлар мавжуд?

71. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби?

72. Мурожаатларни кўрмай қолдириш билан уларни кўриб чиқишни тугатишда қандай фарқ бор?

73. Вояга етмаган шахслар давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгами?

74. Қандай ишларни бажарилиши мажбурий меҳнат ҳисобланмайди?

75. Давлат пенсияларининг турларини ёритиб беринг?

76. Пенсияга чиқишда ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби?

77. Давлат божини қандай турлари мавжуд?

78. Қанча муддатда меҳнат низосини ҳал қилишни сўраб судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш мумкин.

79. Меҳнатга ҳақ қанча муддатларда тўланади?

80. 2019 йил январь ойида қабул қилинган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясининг асосий вазифаларини айтиб беринг.

81. “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастурининг муҳим жиҳатларини санаб беринг?

Хусусан, Дастурда ёшларга берилган имтиёзлар ва шарт-шароитларни айтиб беринг.

82. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий жиҳатларини айтиб беринг.

83. 2019 йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари ва уларнинг энг муҳим жиҳатларини айтиб беринг?

84. Мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларнинг моҳиятини айтиб беринг?

85. Меҳнат қонунчилиги бўйича аёлларга берилган имтиёзларни санаб беринг?

86. Қайси ҳолларда ходимнинг меҳнат ҳақида ушлаб қолишга йўл қўйилади?

87. Меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари нималардан иборат?

88. Ота ёки онанинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш асосларини айтиб беринг?

89. Манфаатлар тўқнашуви нима? Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар нималардан иборат?

90. Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясинининг асосий моҳиятини айтиб беринг.

91. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?

92. Қайси ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда аналогия (ўхшашлик) қўлланилади?

93. Парламент назорати қандай шаклларда амалга оширилади?

94. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари нималардан иборат?

95. Волонтёрлик фаолияти нима ва унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

96. Меценатлик (меценатлик фаолияти) нима ва у қандай мақадларда амалга оширилади?

97. Жамоатчилик назоратининг субъектлари кимлар ва у қандай шаклларда амалга оширилади?

98. Ижтимоий шериклик нима ва у қандай соҳаларни ўз ичига қамраб олади?

99. Ҳуқуқий ахборот нима? Уни тарқатиш усулларини санаб беринг.

100. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган қандай расмий манбаларни биласиз?

101. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмунига қўйиладиган талабларни санаб беринг.

102. Жамоат бирлашмалари ва жамоат фонди нима?

103. Виндикация деганда нимани тушунасиз? Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш тартиби?

104. Меҳнат низолари бўйича кимлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга?

105. Мурожаатларни кўрмай қолдириш билан уларни кўриб чиқишни тугатишда қандай фарқ бор?

106. Қандай солиқ турлари мавжуд?

107. Давлат пенсияларининг турларини ёритиб беринг?

108. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучини изоҳланг.

109. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари қачон ташкил қилинди ҳамда уларнинг асосий вазифаларини айтинг.

110. Маъмурий тартиб-таомил нима? “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади ва асосий вазифаларини айтинг.

111. Сиёсий партияларни тузиш тартибини тушунтиринг .

112. Нодавлат нотижорат ташкилоти деганда нимани тушунасиз ва у қандай мақсадларда тузилади.

113. Фуқаролик ҳуқуқида мулк ҳуқуқини вужудга келиш асосларини айтиб беринг?

2. УМУМИЙ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР РЎЙХАТИ

 

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартибини айтиб беринг.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тартиби қандай босқичларни ўз ичига олади?

4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик нима?

5. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда давлат рўйхатидан ўтказмасликнинг оқибатлари ҳақида гапиринг.

6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилишга доир талабларни айтинг.

7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилинадиган расмий манбаларини тўлиқ айтиб беринг

8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш тартибини тушунтиринг.

9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби.

10. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартиби.

11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи.

12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тугатилиши тартиби.

13. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби.

14. Давлат бошқарув органи ҳамда хўжалик бошқарув органларининг ўзаро фарқи.

15. Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларининг кафолатлари нималардан иборат.

16. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари. Мурожаатларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби.

17. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг қўлланилиш соҳаси.

18. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар.

19. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби.

20. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари нималардан иборат.

21. Ариза, шикоят ва таклифларни бериш муддатлари.

22. Мурожаатлар бўйича иш юритиш тартибини.

23. Мурожаатларни кўрмай қолдириш асослари.

24. Мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиш асослари.

25. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларининг мажбуриятларини айтинг.

26. Коррупцияга таъриф беринг. Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларини айтинг.

27. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларини санаб беринг.

29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқилиши, келишилиши ва уларнинг қабул қилиниши борасидаги фаолиятда қандай янги тартиблар жорий қилинди?

30. Адлия вазирлигининг тизими ҳақида маълумот беринг.

31. Адлия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс ва танқидий таҳлил қилиш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

32. Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

33. Адлия вазирлиги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

34. Адлия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

35. Адлия вазирлиги маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

36. Қонун ҳужжатларини туркумлаш деганда нимани тушунасиз ва унинг асосий мақсади?

37. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари қачон ташкил қилинди ҳамда уларнинг асосий вазифаларини айтинг.

38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5415-сон Фармонига асосан, Адлия вазирлигига халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича қандай ҳуқуқлар берилди?

39. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг ҳисобдорлиги юзасидан, хусусан уларнинг тегишлича давлат ҳокимияти вакиллик органларига ахборот тақдим қилиши борасида қандай янги тартиб жорий қилинди?

40. Маъмурий тартиб-таомил нима? “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мақсади ва асосий вазифаси.

41. Маъмурий органнинг мансабдор шахси маъмурий орган номидан маъмурий иш юритишда қандай ҳолатларда иштирок этишга ҳақли эмас?

42. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва вазифаларини айтинг.

43. Ижтимоий шериклик ва унинг асосий шакллари.

44. Давлат-хусусий шериклик ва унинг объектлари.

45. Ижро интизоми нима, ижро интизомини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни айтинг.

46. Юридик хизмат нима? Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари.

47. Маъмурий судлар томонидан қандай ишлар кўриб чиқилади?

48. Фуқаролик судлари томонидан қандай ишлар кўриб чиқилади?

49. Иқтисодий судлар томонидан қандай ишлар кўриб чиқилади?

50. Қайси ҳолларда суд буйруғи чиқарилишига йўл қўйилади?

51. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?

52. Конституция-ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари ва субъектлари.

53. Конституциявий ҳуқуқ нормалари ва институтлари.

54. Конституциявий ҳуқуқ манбалари ва тизими.

55. Халқаро ҳуқуқнинг умуэътироф этилган нормаларини Конституциямизда акс эттирилганлиги.

56. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг амалга оширилиши деганда нимани тушунасиз? Давлат фаолиятининг асосий принципларини ёритиб беринг.

57. Референдум нима? Мамлакатимизда референдум ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини кўрсатинг.

58. Давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи деганда нимани тушунасиз? Ушбу принципнинг мазмун-моҳиятига тўхталинг.

59. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги деганда нимани тушунасиз? Мисоллар билан фикрингизни асосланг.

60. Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари деганда нималарни тушунасиз? Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қандай халқаро ҳужжатлар билан танишмисиз?

61. Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларга нималар киради. Уларнинг қандай кўринишлари мавжуд.

62. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга нималар киради.

63. Мулк нима? Мулк дахлсизлиги қандай таъминланади?

64. Умуммиллий бойликлардан фойдаланиш тартиби қандай? Уларни давлат муҳофаза этилиши қандай йўллар билан амалга оширилади?

65. Мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф қилиш, мулкдан маҳрум қилиш деганда нимани тушунасиз?

66. Жамоат бирлашмалари деганда нимани тушунасиз? Жамоат бирлашмаларининг фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги ўрни.

67. Касаба уюшмалари нима? Касаба уюшмаларининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини айтиб беринг.

68. Жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва ҳуқуқий асосларини ёритиб беринг.

69. Маъмурий-ҳудудий тузилиш тушунчаси ва унинг тамойиллари ва маъмурий-ҳудудий бирликларни ўзгартириш ва тугатиш тартиби.

70. Ўзбекистон Республикасида сайлов органлари, уларнинг тизими ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.

71. Сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар нималардан иборат эди.

72. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг давлат ҳокимият тизимидаги ўрни.

73. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг мазмун-моҳиятини тушунтиринг. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

74. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.

75. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.

76. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг таркибий тузилмалари.

77. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосининг ҳуқуқий мақомини батафсил ёритиб беринг. Уларнинг фаолият йўналишлари нималардан иборат.

78. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?

79. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?

80. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?

81. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларига нималар киради?

82. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?

83. Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари.

84. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг.

85. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг қандай асослари мавжуд? Фуқаролик ҳуқуқлари қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади?

86. Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарар ким томонидан тўланади?

87. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Унинг вужудга келиши. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга сабаб бўлган асослар.

88. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати.

89. Битимлар тушунчасига таъриф беринг. Битимларнинг қандай турлари мавжуд? Шартнома билан битимнинг фарқи.

90. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари.

91. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли.

92. Даъво муддати тушунчаси ва турлари. Даъво муддатининг ўта бошлаши қайси ҳолларда тўхтатилади?

93. Мулк ҳуқуқи тушунчаси. Мулк ҳуқуқи субъектлари ва объектлари ҳақида гапириб беринг.

94. Хусусий мулк ҳуқуқи. Оммавий мулк қандай мулкларни қамраб олади?

95. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?

96. Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш.

97. Мерос таркибига нималар киради?

98. Вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомала лаёқатисиз деб топилган фуқаролар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик.

99. Муаллифлик ҳуқуқи нима?

100. Турдош ҳуқуқлар ва уларнинг муҳофаза белгилари.

101. Ижтимоий шериклик нима, унинг субъектлари кимлар, ижтимоий шерикликнинг қандай принциплари мавжуд?

102. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг усулларини ёритиб беринг.

103. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.

104. Парламент назоратини амалга ошириш деганда нимани тушунасиз.

105. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.

106. “Электрон ҳукумат” тизимига тавсиф беринг.

107. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини ёритиб беринг ва концепциясида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши қандай натижаларга эришишга қаратилган?

108. Давлат хизматлари нима ва ундан қачон, қай тартибда фойдаланиш мумкин?

109. regulation.gov.uz веб-сайтининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

110. “Mening fikrim” махсус веб-портали қандай мақсадда ташкил этилган ва у орқали қайси давлат ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин?

111. Бугун жамиятимизда “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмуни хусусида турли баҳс-мунозаралар кетмоқда. Сизнингча, мазкур тушунча кимларга нисбатан ишлатилиши мумкин?

112. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимида катта ўзгаришлар содир бўлди. Мазкур ислоҳотлар учун қандай тамойиллар асос қилиб олинди?

113. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай?

114. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари сифатида қайси органлар эътироф этилган.

115. Рақамли иқтисодиёт деганда нимани тушунасиз?

116. Тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича масъул бўлган қандай идора ва ташкилотларни биласиз. Уларнинг асосий ваколатлари нималардан иборат.

117. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таълим соҳасига оид қандай ташаббуслар илгари сурилди.

118. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида фуқаролик масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга ошириш зарур бўлган қандай вазифаларга тўхталиб ўтди.

119. Гендер тенглик деганда нима тушунасиз. Ушбу соҳани тартибга солувчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишсиз?

120. Давлат-хусусий шерикчилиги нима? Ушбу шартномадан кўпроқ қайси йўналишда кенг фойдаланилмоқда.