Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИДА ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Умумийқоидалар
Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан ўрнатилган тартибда хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қабул қилинади.
Қуйидагилар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
• Ўн олти ёшгатўлмаган шахслар;
• Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
• Адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқинқариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнингота-оналари, ака-укалари, опа-сингилларивафарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўй суниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
• Ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
• Судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
• Қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Танлов ўтказиш ва унда иштирок этиш тартиби

Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади. Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
1. Номзодларни дастлабки ўрганиш;
2. Тест синови;
3. Суҳбат.
Ҳар ойнинг 10 санасига қадар бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълон ишчи орган томонидан раҳбар билан келишилган ҳолда Тизим орқали Адлия вазирлигининг расмий ва www.vacancy.adliya.uz веб-сайтига жойлаштирилади. Зарурат пайдо бўлганда, эълон оммавий ахборот воситаларига хам жойлаштирилиши мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилишга оид танлов жараёнлари ва меҳнат муносабатларига оид иш юритиш жараёнлари фақат “MinJust HR” автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда – Тизим) орқали амалга оширилади.
“MinJust HR” автоматлаштирилган тизими – адлия органлари ва муассасалардаги меҳнат муносабатларига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда кадрлар соҳасидаги иш юритиш жараёнларини комплекс автоматлаштириш, ушбу соҳага алоқадор давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот тизими.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни Тизимга бириктириши лозим:
• шахсий варақаси (маълумотнома-объективка),
• диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
• диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
• фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси.
Номзод бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган лавозимларнинг фақат биттасини танлаши ва танланган лавозим бўйича танловда иштирок этиш мумкин. Номзод бир вақтнинг ўзида бошқа эълонда кўрсатилган лавозим бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириши мумкин.
Танлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида танлов бўладиган кундан камида беш кун олдин номзодга Тизим орқали унинг электрон почтасига хабарнома ёки телефонига SMS хабар юборилади.
Номзод ушбу Низом қоидаларида назарда тутилган талабларга мос келмаганда, ишга кириш учун ҳужжатлар ўз вақтида тўлиқ Тизимга бириктирилмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади.

Тест босқичи:
Тестнинг битта вариантида 30 та савол, ҳар бир саволга 4 та (“А”, “B”, “C”, “D”) жавоблардан иборат бўлиб, Ишчи орган томонидан давлат тилида тайёрланади.
Номзодга Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали тест саволларига жавоб бериш учун 30 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланиши керак. Танланган лавозим бўйича фақат бир маротаба тест синовини топшириш мумкин. Тест синови 30 та тест саволларига жавоб белгиланган вақтда ёки “тестни тугатиш” тугмаси босилганда якунланган ҳисобланади. Бунда номзодларнинг ҳар бир тўғри жавоби учун бир балл, нотўғри ёки белгиланмаган жавобга ноль балл берилади.
Тест натижаси номзоднинг Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайтидаги шахсий кабинетида автоматик акс эттирилади.
Тест синови натижаларига кўра камида 21 та саволга тўғри жавоб берган номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбатга чақирилади. Бу ҳақда номзодга Тизим орқали электрон почтасига хабарнома ёки телефонига SMS хабар жўнатилади.

Суҳбат жараёни:
Номзод Тизим орқали 3 та саволни тасодифий танлаш (автоматик генерация) йўли билан танлайди. Танланган саволлар Ишчи орган томонидан чоп этилади. Саволларни қайта танлашга, ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Суҳбат натижалари бўйича ҳар бир савол ўн баллик тизимда баҳоланади.
Номзод томонидан тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизи ва ундан юқорисини тўплаганда номзод лавозимга тавсия этилади. Номзод томонидан тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизидан кам балл тўплаганда комиссия аъзолари томонидан номзод суҳбатдан ўтмаган деб эътироф этилади.
Номзоднинг шикоят қилиш ҳуқуқи

Танлов натижаларидан норози бўлган номзод ўн кун муддат ичида адлия вазирига, шунингдек судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Танлов тартиби бузилган такдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақида хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.