Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

E'lon


Наманган вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги

бўш (вакант) лавозимларга

ЭЪЛОН

13.08.2021 йил

Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги

туман (шаҳар) адлия бўлимидаги бўш (вакант) лавозим

 

Т/р

Бўш (вакант) жой номи

Вакант лавозим

Штат сони

1

Норин туман адлия бўлими

Етакчи маслаҳатчиси

1 та

 

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

 

- фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро қилиш;

- аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;

- расмий ҳужжатларни тайёрлаш;

- компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

 

Расмий талаблар:

- олий юридик (юриспруденция мутахассислиги бўйича) маълумотга эга бўлиш;

- мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

- давлат тилини мукаммал билиши, шу билан бирга рус ва инглиз тилларини яхши билиш;

- шахсий хусусиятлар: ҳололлик, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик ва виждонлилик.

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача.3,5-4 млн. сўм

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.


Мурожаат муддати:

Номзодлар 2021 йилнинг 6 сентябр куни соат 18:00 га қадар ҳужжатларини юбориши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:

·           шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка) (расм ўрнатилган ҳолда, электрон шаклда WORD форматда);

·           олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (ёки диплом кўчирмаси), чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (ушбу ҳужжатларни рангли кўринишдаги электрон PDF шакли);

·           3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати (Электрон JPG форматда электрон шаклда);

·           фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси (рангли кўринишда электрон PDF шаклда).

Мурожаат учун:

  • Наманган вилоят адлия бошқармаси (Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 7А-уй).

·         Маълумот учун телефон рақами: 69-227-03-76, 69-227-22-00.

 

Танлов жараёнларини ушбу https://www.minjust.uz ҳавола орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин

https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=43874

Саволлар руйхати билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин;

https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.