Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ЭЪЛОН


Наманган вилояти адлия бошқармаси ҳузуридаянги ташкил қилинган

Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар:

 


Т/р

Бўш (вакант)

лавозим номи

Марказ бошлиғи

Бош

юрисконсульти

Жами штат сони

1

Давлатобод тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

3

3

2

Косонсой тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

1

4

5

3

Мингбулоқ тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

4

4

4

Наманган шаҳри Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

4

4

5

Наманган тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

4

4

6

Норин тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

1

4

5

7

Поп тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

1

5

6

8

Тўрақўрғон тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

2

2

9

Уйчи тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

1

3

4

10

Учқўрғон тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

3

3

11

Чортоқ тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

1

-

1

12

Чуст тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

4

4

13

Янгиқўрғон тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

1

3

4

14

Янги Наманган тумани Юридик хизматлар кўрсатиш маркази

-

2

2

Жами

6

45

51

Фаолият йўналиши:

·      юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

·      давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

·      давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

·      давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

·      давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

Расмий талаблар:

·      олий юридик маълумотга эга бўлиш ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;

·      мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи (марказ бошлиғи лавозими учун), муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·      давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади).

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати:

 

Номзодлар 2021 йилнинг 22 сентябрь кунига қадар ҳужжатларини юбориши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:

·           шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка) (расм ўрнатилган ҳолда, электрон шаклда WORD форматда);

·           олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (ёки диплом кўчирма), Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган номзодлар учун белгиланган намунадаги диплом билан бирга баклавр йўналиши бўйича берилган дипломи, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш
ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (ушбу ҳужжатларни рангли кўринишдаги электрон PDF шакли);

·           Кастум-шим, оқ кўйлак галстукда тушилган ҳолатдаги рангли орқаси оқ фонга олинган фотосурати (Электрон “JPG” форматда электрон шаклда);

·           фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси (рангли кўринишда электрон PDF шаклда).

 

Номзод бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган лавозимларнинг фақат биттасини танлаши ва танланган лавозим бўйича танловда иштирок этиш мумкин. Номзод бир вақтнинг ўзида бошқа эълонда кўрсатилган лавозим бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириши мумкин.

 

Мурожаат учун:

  • Наманган вилоят адлия бошқармаси (Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 7А-уй).

·         Маълумот учун телефон рақами: 69-227-03-76, 69-227-22-00.

 

Танлов жараёнларини ушбу https://www.minjust.uz ҳавола орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин

https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=43874

Саволлар руйхати билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин;

https://www.minjust.uz/upload/iblock/2021yil/august/20/file1.pdf

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг
“1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.