Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА 6-СОНЛИ ЭЪЛОН!


Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази:

 

Етакчи юрисконсульти

 

Фаолият йўналиши:

 

·      давлат органи ва ташкилоти буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;

·      давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

·      давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

·      давлат органлари ва ташкилотлари мулкий ва бошқа манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;

·      давлат органлари ва ташкилотларида ўтказиладиган текширишларда қатнашиш;

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

 

·      иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·      муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·      хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·      идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қўшимча афзалликлар:

·      замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·      юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

 

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

 

·      фаолият йўналишлари бўйича иқтисодий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;

·      ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·      расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

·      жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·      соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·      таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·      коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

 

Расмий талаблар:

·      олий юридик маълумот;

·      давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

·      шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик;

·      ҳужжатлар лойиҳаларини (шартномалар, буйруқлар, хулосалар ва бошқалар) тайёрлаш ва расмийлаштириш;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- Номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

- Диплом (дипломдан кўчирма) нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, (олий таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно);

- Номзоднинг паспорт нусхаси;

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Мурожаат муддати ва манзил:

Номзодлар 2021 йил 3 май кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг namangan@adliya.uz ёки namadliya@exat.uz электрон почтаси манзилларига ёки бевосита мурожаат қилишингиз мумкин. (маълумот учун телефон 69-227-03-76).

Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан https://namangan.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/nam_vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39377 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг
“1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.