Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

“LexUZ” тизими янада такомиллаштирилмоқда


Наманган вилоят адлия бошқармасида вилоятдаги барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизматга масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди. 1.jpg

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2015 йил 18 февралда тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича адлия вазирлигининг Назорат режаси, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини аҳолига, айниқса ёшларга тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари режаси”га мувофиқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – “LexUZ” тизимини янада оммалаштириш ва фойдаланувчиларга тизимнинг қулайликлари ҳақида кенгроқ тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилди

Семинарда таъкидланганидек, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш, улар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатининг яхшиланишига ва қонунчилик техникаси талабларига тўлиқ жавоб беришига, шунингдек қонунчиликда юзага келадиган турли номувофиқликларнинг олдини олишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, ўтган 2014 йилда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши бу борада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошишига хизмат қилганлиги таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ташкил этилиб, ундан Интернет тармоғининг “Lex.uz” сайти орқали фойдаланиш имкониятлари жорий этилди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази мазкур базани доимий равишда юритиш, янгилаб бориш ва маълумотлар базасини сақлаш, маълумотлар электрон базасидан белгиланган тартибда фойдаланишни таъминлаш учун масъул этиб белгиланди.

1.jpgҲозирги кунда “Lex.uz” Интернет тармоғи орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан бепул кенг кўламда фойдаланиш имконини берувчи мамлакатимиздаги ягона ахборот-ҳуқуқий тизим бўлиб ҳисобланади.

“Lex.uz” ўзида турли соҳаларга оид 30 мингдан ортиқ ўзбек ва рус тилларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумланган ҳолда матнларини мужассам этган универсал маълумотлар мажмуидан иборат бўлиб, бепуллиги, тезкорлиги, қулайлиги ҳамда ишончлилиги билан ажралиб туриши иштирокчиларга етказилди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ‑ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг Республикамизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида жадал амалга оширилаётган янгиланишларнинг ёрқин бир мисоли, ўз навбатида эса жараёндаги ислоҳотларга ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган тизим сифатида ривожланиб боради.