Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
08.01.2022

E'lon

Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимларга
танлов ўтказиш тўғрисида
El-03042022-сонли
Э Ъ Л О Н
№1
08.01.2022 йил
08-01-2022 дан 24-01-2022 гача
Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги
туман (шаҳар) адлия бўлимидаги бўш (вакант) лавозим
Т/р Бўш (вакант) жой номи Вакант лавозим Штат сони
1 Мингбулоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчи 1 та
2 Чортоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчи 1 та
3 Чуст туман адлия бўлими бош маслаҳатчи 1 та
4 Тўрақўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчи 1 та
5 Янги Наманган туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчи 1 та
6 Давлатобод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчи 1 та
7 Тўрақўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчи 1 та
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда
билиш;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар
тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва
сифатли ижро қилиш;
- аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;
- расмий ҳужжатларни тайёрлаш;
- компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана
олиш.
Расмий талаблар:
- олий юридик (юриспруденция мутахассислиги бўйича) маълумотга эга бўлиш;
- мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият
йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
- давлат тилини мукаммал билиши, шу билан бирга рус ва инглиз тилларини яхши
билиш;
- шахсий хусусиятлар: ҳололлик, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия,
вазминлик ва виждонлилик.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
·барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
·иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба,
якшанба);
·ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача.
3,5-4 млн. сўм
·хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
·қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
·идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти
мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
·замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
·давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Мурожаат муддати:
Номзодлар 2022 йилнинг 24 январ кунига қадар ҳужжатларини юбориши
мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг
www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали
қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:
· шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотномаобъективка) (расм ўрнатилган ҳолда, электрон шаклда WORD форматда);
· олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (ёки диплом кўчирмаси), чет
элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи
гувоҳнома (ушбу ҳужжатларни рангли кўринишдаги электрон PDF шакли);
· 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати (Электрон JPG форматда электрон
шаклда);
· фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси (рангли кўринишда
электрон PDF шаклда).
Мурожаат учун:
· Наманган вилоят адлия бошқармаси (Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 7А-уй).
· Маълумот учун телефон рақами: 69-227-05-45, 69-227-03-76
Танлов жараёнларини ушбу https://www.minjust.uz ҳавола орқали онлайн тарзда
кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин
https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=43874
Саволлар руйхати билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин;
https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган
тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг
“1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз
мумкин.

Рўйҳатга қайтиш