Э Ъ Л О Н
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш тўғрисида
Э Ъ Л О Н
17.05.2021 й
№8
Б Ў Ш (ВАКАНТ) Л А В О З И М
Тўрақўрғон тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Фаолият йўналиши:
· қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
· ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
· давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.
· қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш;
· туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
· ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
· фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш;
· инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,
ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан
(шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
Етакчи маслаҳатчи:
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
- давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
- расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
- юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
- мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
- давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни
(рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим; - шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Б Ў Ш (ВАКАНТ) Л А В О З И М
Наманган вилоят адлия бошқармаси кассири
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
Расмий талаблар:
- Молия-иқтисод мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиш;
- мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
- давлат тилини мукаммал билиш;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
- барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
- иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
- муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
- идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
- замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
- давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Мурожаат муддати ва манзил:
Номзодлар 2021 йил 31 май куни соат 18:00 қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг namangan@adliya.uz ёки namadliya@exat.uz электрон почтаси манзилларига ёки бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: 69-227-11-51, 69-227-03-76.
Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан https://namangan.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/nam_vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39377 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг
“1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.