Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
28.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш тўғрисида

 Б Ў Ш (ВАКАНТ) Л А В О З И М

Чуст тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

 Фаолият йўналиши:

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

·         ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

·         давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш;

·         туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

·         ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

·         фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш;

·         инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,
ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

 Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан
(шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·         қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

   Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

 

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

 

Етакчи маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
  • расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
  • давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни
    (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

 

Б Ў Ш (ВАКАНТ) Л А В О З И М

Наманган шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси

 

Фаолият йўналиши:

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

·         ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

·         давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш;

·         туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

·         ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

·         фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш;

·         инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,
ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан
(шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама
ва бошқалар);

·         хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·         қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

 

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

 

Катта маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
  • расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
  • давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни
    (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

 

Мурожаат муддати ва манзил:

Номзодлар 2021 йил 12 май кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг namangan@adliya.uz ёки namadliya@exat.uz электрон почтаси манзилларига ёки бевосита мурожаат қилишингиз мумкин. 

(маълумот учун телефон 69-227-11-51, 69-227-03-76).

Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан https://namangan.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/nam_vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39377 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг
“1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш