Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳуқуқбузарликларга қонуний тўсиқ


DSC02083.JPGНаманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган “Адлия органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича 2014 йил II ярим йилликка мўлжалланган дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари фаолиятида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик учун амалдаги қонунчиликка қатъий риоя этилишини таъминлаш, рўйхатга олиш давомида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлувчи ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш, шунингдек бу борада амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида жорий йилнинг 14 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш; ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш; ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш каби асосий вазифаларни ўзида назарда тутди. DSC02083.JPG

Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими белгиланиб, бу борада адлия органларининг ваколатлари аниқ белгиланди. Хусусан, адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади.

Семинарда Ўзбекситон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ўз маърузалари орқали “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти бўйича йиғилганларга атрофлича маълумотлар тақдим этиб, иштирокчиларнинг бу борадаги саволларига батафсил жавоблар бердилар.

Мазкур семинарда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларининг барча ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.