Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Бағрикенглик тамойиллари амалда


DSC02083.JPGНаманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган шаҳридаги Мулла Қирғиз ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда диний ташкилотларда иш юритишнинг тартиб-қоидалари, шунингдек оила ва никоҳ борасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олишга бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.

Билим юрти ўқитувчи-талабалари иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими юқоридаги Қонуннинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириш билан бирга, бугунги кунда диний ташкилотлар фаолиятида учраётган айрим камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари ва ишларни тўғри ташкил этиш масалалари хусусида батафсил тўхталди.

DSC02083.JPGШу билан бир қаторда, ўқув-семинарида оила ва никоҳ борасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш юзасидан иштирокчиларга зарур тавсиялар берилиб, бу йўналишда амалдаги қонунчиликка киритилаётган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аҳамияти атрофлича тушунтирилди. Хусусан, 2013 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги норма билан никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги алоҳида қайд этиб ўтилиб, бу борада адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари моҳияти бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қизғин савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтган ўқув-семинарида қатнашчиларга уларни қизиқтирган бир қатор масалалар бўйича мутахассислар томонидан зарур маълумот ва тегишли тавсиялар берилиб, келгусидаги фаолият йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида келишиб олинди.