Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Муҳим вазифалар муҳокама этилди


Наманган вилоят адлия бошқармасида адлия бошқармаси ва суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

DSC02083.JPG

Унда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Йўлдошев иштирок этди ҳамда тизимнинг бугунги фаолияти, истиқболдаги муҳим ва устувор вазифалар хусусида маъруза қилди.

Дастлаб адлия вазири сўнгги йилларда вазирлик томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб, бу борада қонунийликни таъминлаш, ишларни тўғри режалаштириш, назорат тадбирлари сифатини ошириш, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорлигини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, инсон ҳуқуқлари ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқининг ҳимоясини таъминлаш каби вазирлик ваколатидаги яна бошқа муҳим соҳа ва йўналишлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратди. DSC02083.JPG

Шу билан биргаликда, бу борада вилоят адлия бошқармаси томонидан амалга оширилаётган бир қатор ижобий ишлар эътироф этилиб, фаолиятда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар кескин танқид қилинди.

Адлия бошқармаси марказий аппарати, тизимга кирувчи ФҲДЁ органлари ва давлат нотариал идоралари, шунингдек суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирок этган мазкур Ҳайъат мажлисида бошқармага янги тайинланган раҳбар таништирилди.

DSC02083.JPGТашриф давомида адлия вазири томонидан вилоятдаги жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан бевосита мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати, самарадорлигини янада ошириш, уларга муносиб шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида кейинги йилларда Давлат дастурлари асосида янгидан барпо этилган ва бугунги кунда босқичма-босқич қурилаётган вилоятдаги ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идораларининг янги ва замонавий бинолари кўздан кечирилиб, бу борада тегишли кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.