Янгиликлар
Ҳашар уюшқоқликда ўтди
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги фармойиши ҳамда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, барча туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архиви ҳамда туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимиз миқёсида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол қатнашдилар.
Жумладан, хайрия ҳашари вилоятимизда юқори савияда ва кўтаринки руҳда уюшқоқлик билан ўтказилди ҳамда вилоят ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида туман (шаҳар)ларда жойлашган корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ва бошқа идоралар билан бир қаторда вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларига қарашли ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек ўзлари меҳнат қилаётган хизмат биноларининг ички ва ташқи қисмлари ҳамда ён-атрофларини обод қилишда сидқидилдан меҳнат қилдилар.