Янгиликлар
Тарғиботда электрон технологиялардан фойдаланиш
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ адлия бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди. Вилоят касаба уюшмасида бўлиб ўтган тадбирда давлат органлари, жамоат бирлашмалари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ўқув-семинарда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маърифат ишларини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, босма ва электрон ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, бу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг бу борадаги ишларини мувофиқлаштириш адлия органлари зиммасига юклатилганлиги, мазкур соҳада вилоят адлия бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.