Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари


Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари, назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.DSC01851.JPG

Адлия вазирлигида “Давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусида ташкил этилган анжуман бу борадаги ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар ижросига бағишланди.

Анжуманда қайд этилганидек, Мамлакатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида эълон қилинган Концепцияда давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш масаласига асосий эътибор қаратилган эди.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги тизимида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг ташкил этилиши давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари ўртасида ўзаро тийиб туриш ҳамда манфаатлар мувозанати принципини амалда янада самарали таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўтган қисқа даврда Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятида тизимли амалиёт шаклланиб, асосий эътибор, аввало, қайси соҳада қонунчилик нормаларини нотўғри, турлича талқин қилиш ва қўллаш каби ҳолатлар учраётган бўлса уларни бартараф этиш, унинг олдини олишга қаратилмоқда.

Ўрганиш материаллари асосида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва камчиликларни нафақат фаолияти ўрганилган давлат органларида, балки бошқа давлат идораларида ҳам такрор йўл қўймаслик юзасидан муҳокама этиш амалиёти йўлга қўйилган.

Тадбирда Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2013 йилда ўтказилган ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама этилди. Таъкидланганидек, ўтган йилда 18 та давлат органлари тизимида қонунчиликка риоя этилиши ўрганилиб, 10 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари ва 4,5 мингга яқин муаммо ва камчиликлар аниқланган. Натижаси бўйича 3 та қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган идоравий ҳужжатлар, 1272 та ноқонуний қарорлар бекор қилиниб, 667 нафар мансабдор шахслар интизомий, 156 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 19 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилган, 2 та ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Қонун бузилиши ҳолатларини келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан идоравий ва идоралараро чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари қонун ҳужжатларидаги “оқ доғлар” ва бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан давлат органларига 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш масаласи қўйилган. Фаолияти ўрганилган соҳа ходимларининг касбий билимларини юксалтириш юзасидан туркум семинарлар ташкил этилган.DSC01865.JPG

Амалга оширилаётган ишларнинг мазмуни бу тизим фаолияти орқали давлат органларининг ҳар бир масъул ходимида қонун ҳужжатлари нормаларини сўзсиз, тўғри, аниқ ва бир хилда қўллаш масъулиятини шакллантиришга қаратилмоқда.

Ўз навбатида, мазкур тадбирлар ҳар бир давлат органига ўзининг тармоқ ва ҳудудий тузилмалари фаолиятидаги мавжуд камчиликлардан ўз вақтида хабардор бўлиш, уларни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш имконини бермоқда.

Анжуманда сўзга чиққан Ички ишлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Соғлиқни сақлаш ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари масъуллари ўтказилган ўрганишлар ҳамда унинг якуни бўйича берилган тавсиялар соҳа фаолияти самарадорлигига ижобий таъсир этганлигини аниқ мисолларда эътироф этишди. Иштирокчилар бу каби тадбирлар давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида самарадорлик ва қонунийликнинг сўзсиз таъминланишига хизмат қилиши ҳақида фикр билдирдилар.

Ўзаро жонли мулоқот асосида ташкил этилган тадбир якуни бўйича давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлашга оид бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.