Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ҳуқуқий маърифат фаолияти


DSC_0241.JPG

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган бўлиб, бу соҳадаги ишларни самарали мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазири раислигида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги қарори билан эса “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида”ги Низом тасдиқланиб, унга кўра давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишини мувофиқлаштириш Кенгашнинг асосий вазифаси ҳисобланади.DSC_0244.JPG

Шу муносабат билан, вилоят Адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг бу борадаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни таъминлашга қаратилган ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг масъул ходимларига Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳақида атрофлича ва батафсил маълумотлар берилиб, бу борада давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг вазифалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Семинар давомида давлат органлари ва жамоат бирлашмалари томонидан Адлия бошқармасига тақдим этилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақида тайёрланаётган маълумот ва ҳисоботларни тўғри ва аниқ бўлиши ҳамда ўз вақтида тақдим этиб борилиши хусусида мутахассислар томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.