Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Норма ижодкорлигининг долзарб жиҳатлари


20140219_112720.jpgНаманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2013 йил 22 ноябрдаги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари устидан назоратни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш масалалари ҳақида”ги қарори ҳамда мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси юзасидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлимида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

20140219_115719.jpgСеминарда Наманган вилоят Адлия бошқармасииннг Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси мудири С.Азизов “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши, уларнинг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар” мавзусида маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси А.Кадиров иштирок этиб, амалиётда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишида учраётган муаммолар, камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан маъруза қилди ҳамда йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди.

Мазкур семинарда вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юрисконсультлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.