Янгиликлар
Вазифалар белгилаб олинди
Мазкур Ҳайъат мажлисида адлия бошқармаси томонидан 2013 йил давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, инсон, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини тарғиб этиш ва кенг жамоатчиликка уларнинг туб моҳиятини етказиш ҳамда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар алоҳида муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Хусусан, қонун ҳужжатлари бажарилишининг мониторингини юритиш, ижро интизомини назорат қилиш ва ҳужжатлар билан ишлаш, шунингдек, ўтказилган текширишлар уларнинг муҳокамаси юзасидан қилинган ишларни ўз вақтида ҳисоботга киритиб бориш ҳамда фаолиятга оид статистик ҳисоботларни тақдим этишда хато ва камчиликларга йўл қўйган мутасадди ходимлар қатъий огохлантирилди.
Шунингдек, ўтказилган комплекс ҳамда мақсадли текширувлар натижасида аниқланадиган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан таъсир чоралари қўлланилиши ҳамда киритиладиган тақдимномалар ижроси юзасидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича барча масъул ходимларга кўрсатмалар берилди.