Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Аграр соҳани ривожлантириш истиқболлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш истиқболларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, тегишли вазирлик, қўмита ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, тадбиркорлар, фермерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси М.Тешабоев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам изчил ривожланаётганини таъкидлади.

Мустақиллик йилларида аграр соҳани ислоҳ этиш ва ривожлантиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди. Бу йўналишда йигирмага яқин қонун, икки юздан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Жумладан, Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги каби қатор қонунлар қишлоқ хўжалиги субъектларининг фаолиятини тартибга солиш, давлат, тайёрлов ташкилотлари ва бошқа хизмат кўрсатувчилар билан муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Соҳадаги кенг кўламли чора-тадбирлар самарасида фермерлик ҳаракати ҳам йилдан-йилга ривожланмоқда.Бугунги кунда мамлакатимиздаги жами шудгорланадиган ерларнинг 85 фоиздан ортиғи, етиштириладиганқишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми фермерлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Фермерлар томонидан қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қишлоқда саноатни ривожлантириш ва маҳсулотни қайта ишлашни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, ер ва сувдан оқилона фойдаланиш борасида кўплаб истиқболли лойиҳалар ҳаётга самарали жорий этилмоқда.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг маърузасида барча жабҳаларда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш борасида кенг қамровли вазифалар белгилангани таъкидланди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда аграр соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, қонунлар ижроси юзасидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, мамлакатимиздаги кўплаб жамоат тузилмалари қатори фермерлар кенгашларининг ролини янада ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигига янги агротехнологияларни жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги техникаси паркини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш, сифатини янада яхшилаш, қишлоқда саноатни ривожлантириш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш долзарб вазифалардандир.

Йиғилишда ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида аграр соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, бу жараёнда депутатлар, олимлар ва амалиётчилар ҳамкорлигини кучайтириш, қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, агросаноатни ривожлантириш борасида истиқболдаги вазифалар хусусида фикрлашилди.