Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!



1384876438_1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини Конституциямизнинг 21йиллик қутлуғ байрами билан самимий муборакбод этади.

Мана, 21 йилдирки, давлатимиз ва жамиятимизнинг нафақат бугунги қиёфаси, ҳаёт тарзи, балки келажагини белгилаган, эзгу мақсадларимизнинг пойдеворини мустаҳкамлаган Асосий қонун асосида яшамоқдамиз.

Юртимизда қандай ижобий ўзгаришлар юз бераётган бўлса, буларнинг барчасини Конституциямизда белгиланган талаб ва қоидаларнинг ҳаётимиздаги амалий ифодаси дея фахрланамиз.

Шубҳасиз, бунёдкор юртдошларимизнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган улкан ишлари кенг кўламли ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотлар ривожига хизмат қилади.

Бош қомусимиз белгилаб берган тараққиёт йўлимиз ёруғ, юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!