Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Байрамга бағишланган тадбир


Барча соҳалар каби ўтган йиллар давомида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар барча ҳокимият тармоқларининг ваколатларини аниқ белгилаш ва улар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.IMG_4876.jpg

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида байрам муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Адлия вазири Н.Йўлдошев, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар Конституциямизда белгиланган талаб ва қоидаларнинг ҳаётимиздаги амалий ифодаси, дея таъкидлади. Конституциямизнинг халқаро, демократик талабларга жавоб бериши ҳақида сўз борар экан, аввало унда инсон ҳуқуқи, уни ҳимоялашга қаратилган барча кафолатлар алоҳида ўрин тутгани, асосий Қонунимиз инсон манфаатини давлат манфаатидан устун туришини муҳрлаб қўйганини эътироф этди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қатори Адлия вазирлиги ҳамда унинг муассасалари фаолияти ҳам конституциявий талаблар асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Президентимизнинг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан фаолиятнинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.IMG_4891.jpg

Биргина, 2012 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган 33 та қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Қонун ижодкорлиги жараёнида, Давлатимиз раҳбарининг кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш ташаббуслари асосида қонунларни ишлаб чиқишда халқимизнинг миллий манфаатлари устунлиги, шу билан халқаро қонунчиликнинг илғор нормаларини таҳлил этиш самарадорлиги ортиб бормоқда.

Тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувлар ҳамда ўрганишлар, қонунчилик таҳлили натижасида 30 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрланди.IMG_4919.jpg

Хўжалик юритувчи субъектларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, жумладан, фермер хўжаликлари, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан миллиондан зиёд шартномаларни тузишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва фуқароларга малакали ҳуқуқий хизмат кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш самарадорлиги ортиб бормоқда.IMG_4939.jpg

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун мустақилликнинг 22 йиллиги муносабати билан жорий йилда ҳам бир неча нафар адлия органлари ва муассасалари ходимлари юксак Давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.

Тадбирда Давлат мукофотлари соҳибларига, шунингдек тизимда фидоийлик ҳамда алоҳида намуна кўрсатган бир гуруҳ адлия органлари ва муассасалари ходимларига мукофотлар топширилди.

Сўзга чиққанлар, юксак мукофотлар адлия органлари ва муассасалари ходимларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишини, бу йўлда бор салоҳият, мавжуд имконият, билим ва иқтидорларини сафарбар этишларини қайд этишди.