Янгиликлар
Билимдонлар танлови
Наманганда - Конституция - бахтимиз пойдевори - кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Адлия вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олтмишдан зиёд ўқувчи Конституция мавзусини ёритишга бағишланган баён, иншо, тасвирий санъат, фотолавҳа йўналишларида ўз ижодий ишлари билан иштирок этди.
Танлов якунларига кўра, Учқўрғон туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Лобар Комилова иншо, Янгиқўрғон туманидаги 38-мактаб ўқувчиси Феруза Ўринбоева баён, чортоқлик Шерзодбек Орифбоев тасвирий санъат, Наманган шаҳридаги 1-мактаб ўқувчиси Бекзод Акмалов видеоролик номинацияларида энг яхши деб эътироф этилди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.