Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ёш оилаларга ғамхўрлик


Наманган вилоятининг Норин ва Мингбулоқ туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нодавлат-нотижорат ташкилоти жамғармаси томонидан ўтказилган танловда ғолиб бўлган Адлия вазирлигининг Фахрийлар кенгашига ажратилган маблағлар ҳисобидан олинган совғаларни кам таминланган ёш оилаларга тақдим этиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда Норин ва Мингбулоқ туманларида ёш оилалар тўғрисида ғамхўрлик қилишни кучайтириш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши томонидан 2012 йил – Мустаҳкам оила йилида турмуш қурган ёшлар муборакбод этилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нодавлат-нотижорат ташкилоти жамғармаси томонидан Адлия вазирлигининг Фахрийлар кенгашига ажратилган маблағлар ҳисобидан олинган совғалари тақдим этилди.

Тадбир сўнггида иштирокчи ёш оила вакиллари ўзларининг миннатдорчиликларни билдириб мамлакатимизда ёш оилаларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан хурсанд эканликларини айтиб ўтишди.

IMG_1279.JPGIMG_1372.JPG