Янгиликлар
04
Davlatobod tuman adliya bo'limida sayyor qabul
2023 йил 5 январь куни соат 10:00 дан бошлаб Давлатобод тумани, Елхон МФЙ биносида Давлатобод туман адлия бўлими бошлиғи ТАДЖИБАЕВ ЭРКИН МАХАМАДОВИЧ томонидан сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабулда фуқаролар қуйидаги масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин:
меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлар юзасидан;
тадбиркорлик ва солиққа доир масалалар юзасидан;
- уй-жой, мерос, ҳадя ва бошқа нотариал ҳаракатлар юзасидан;
- туғилиш, ўлим, исм-фамилияни ўзгартириш ва ФҲДЁ органлари фаолиятига доир бошқа масалалар юзасидан;
- давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан;
- нафақа ва пенсия тайинлаланиши ва ҳисобланиши масалалари юзасидан;
- етказилган мулкий ва маънавий зарарни қопланиши юзасидан;
- маҳаллий давлат органлари ва маъмурий идораларнинг қарорлари, буйруқлари ва ҳаракатлари устидан шикоятлар юзасидан;
- фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ бошқа масалалар.
Маълумот учун тел: 69 226-26-01
Давлатобод туман адлия бўлими