Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Одоб-ахлоқ қоидалари- Давлат хизматчисининг имижи ҳисобланади


Хабарингиз бор, “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги №595-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорнинг мазмун моҳиятини давлат хизматчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, бугун Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги  “Маданият маркази”да давлат хизматчилари учун тарғибот семинари ташкил этилди. Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, вилоятдаги давлат ҳизматчилари, олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари, ОАВ вакиллари шунингдек, видеоконференц алоқа тизими орқали туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳокимлик ходимлари, бошқарма, ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Алишер Эранов тадбир аввалида  мазкур қарор ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотларида шунингдек, ҳокимликларда амалга ошириладиган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров "Жамоатчилик вакиллари, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва унинг аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини олдини олиш" тўғрисида маъруза қилди.

Қолаверса, маърузачилар томонидан томонидан давлат фуқаролик хизматида фаолият олиб борадиган давлат хизматчисининг одоб-аҳлоқ меъёрлари мазкур қарор билан тартибга солинганлиги, қарорда давлат хизматчиларининг нафақат хизматни ўташ вақтида, балки, хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқ қоидалари, раҳбар ходимларнинг мажбуриятлари ҳамда ушбу қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар учун жавобгарлик ҳам белгилаб қўйилганлиги тушунтирилди.

Тарғибот семинари ўзаро савол-жавоблар, фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билан янада мазмунли ўтди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси