Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Қарорлар ижроси таҳлил этилди


Наманганда одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоятда одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат бошқаруви ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилгани қайд этилди.

Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларида идоралараро комиссия таҳлилий ишчи гуруҳи учун хоналар ташкил этилган ва зарур жиҳозлар, ҳуқуқий адабиёт ҳамда қўлланмалар билан таъминланган. Ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолияти такомиллаштирилиб, масъул котиб ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари малакаси мунтазам ошириб борилмоқда. Бу йўналишда Наманган шаҳри, Косонсой, Уйчи, Тўрақўрғон, Норин, Наманган туманларида ўтказилган ўқув семинарлари ўз самарасини бермоқда.

– Ўқув семинарларида ҳудудий идоралараро комиссияси ва таҳлилий ишчи гуруҳи аъзолари эътибори оммавий тарғибот тадбирларининг таъсирчанлиги ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилмоқда, – дейди одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комисссиясининг масъул котиби Санжарбек Маҳкамов. – Профилактика ишларида тарғибот энг самарали воситадир. Шуни инобатга олган ҳолда, маҳаллаларда, таълим муассасаларида давра суҳбатлари ва учрашувлар мунтазам ўтказилмоқда. Жорий йилда вилоят оммавий ахборот воситаларида тегишли мавзуда саксонга яқин кўрсатув, бир юз йигирмадан зиёд эшиттириш эфирга узатилди, уч юз қирққа яқин мақола эълон қилинди.

Тадбирда ижобий натижалар билан бирга, йўл қўйилган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Б.Юсупов сўзга чиқди.