Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Конституция билимдонлари танлови


Наманган вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигини муносиб нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида жамият ҳаётининг ҳуқуқий асоси бўлган Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Халқ таълими ва Адлия вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Конституциямиз – бахтимиз пойдевори” кўрик-танлови ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Танловнинг Наманган вилояти босқичида шаҳар ва туманлардан сараланган олтмиш нафар ўқувчи учта шарт бўйича Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказди.

– Ўсиб келаётган ёш авлодга Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта, – дейди “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов. – Танловда бу жиҳатлар ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Наманган туманидаги 32-умумтаълим мактаби ўқувчиси Хадича Ҳусанова, Чуст туманидаги 53-мактаб ўқувчиси Феруза Абдумаликова, Наманган шаҳридаги 1-мактаб ўқувчиси Бекзод Акмалов, Янгиқўрғон туманидаги 49-мактаб ўқувчиси Мафтуна Исломова ва 10-мактаб ўқувчиси Барно Муҳаммаджонова тегишли номинациялар бўйича кўрик-танлов ғолиблари деб топилди. Улар танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.