Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Эллик уч йилдан бери халқ хизматидан чарчаганим йўқ


Туман кутубхонасидан – халқ қабулхонасигача

  Мен 17 ёшимда Тўрақўрғон туманидаги марказий кутубхонага қарашли Арғин қишлоқ кутубхонасига мудира бўлдим. У вақтларда 17 ёш қиз учун кутубхонани бошқариш, китобларни уддасидан чиқиш жуда катта масала эди. Қизларни бошқарув ҳаётига яқинлашиши у ёқда турсин ўқишига ҳам катта муаммодек қаралган. Отам Мўйдинов Дадахон Косонсой туман

58-механизациялашган кўчма қурилиш ташкилотининг ҳисобчиси, онам Муллабоева Ойшахон эса Райком партияда хотин қизлар масалалари бўйича масъул вазифада ишлаганлар. Мени ҳуқуқшунос бўлиш ҳақидаги фикримни доим қўллаб-қувватлашар, хаттоки қишлоқ шароитида бўлса ҳам китоб ўқишим учун барча шароитларни яратиб беришар эди.

1977 йил Тошкет давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини сиртқи йўналишда тамомладим. Бироқ, юридик маълумотим бўлмасада шу вақт орқалиғида яъни 1970 йилдан эътиборан Косонсой туман суд мажлиси котибаси вазифасида иш бошладим.

Шу йилдан бошлаб суд котиби, судья, суд раиси, нотариус бўлиб ишладим, Наманган вилоят адлия бошқармасида ҳам фаолиятимни олиб бордим. 2004-2007 йиллар оралиғида эса Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ҳам ишладим. Қўйинки, 53 йилдан бери халқ хизматидаман.

Аёл муаммосини аёл бўлганим учун юрагимдан ўтказаман

Фаолиятим давомида аёллар ҳаёти, муаммолари, жамиятда ўрин топиши каби кўплаб муносабатларда иштирок этдим, можароларга гувоҳ бўлганман. Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглик масалалари, хотин-қизларни жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бироқ, тан олишим керак, бу борадаги ислоҳотларнинг кўпи қоғозда қолиб кетарди.

Айрим ҳолатларда аёллар ўзларини намоён этишлари учун шароитлар камлик қилди. Масалан, аёл тадбиркорлик қиламан, деса, преференциялар бериш тизими йўқ эди. Умуман, уларга имтиёзлар яратиш бўйича ҳуқуқий база яратилган бўлса-да, шуларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмаган эди. Оқибатда жамиятнинг аслида фаол бўлиши керак бўлган мазкур қатлами тобора пассивлашиб кетган эди.

Биргина таълим соҳасини олайлик, бизда қизлар ва ўғил болаларнинг билим олишлари, касб танлашлари бўйича келажакларини таъминлашда фарқлар бор эди. Тўғри, ҳамма болалар мактабда ўқитилади. Бироқ, кейинчалик касб танлаш, олий ўқув юртида таҳсил олишга келганда, кўпроқ эътибор ва устунлик ўғил боланинг таълим олишига, унинг учун барча шароитни яратишга қаратиларди. Чунки баъзи инсонларда фақат ўғил болага билим бериш керак, ўқитиш керак, чунки у бизнинг боқувчимиз, деган қарашлар устунлик қиларди. Қиз болага келганда, бу бошқача тус олади. Мактаб таълими мажбурий бўлгани боис ўқийди. Аммо кейин “бу бировнинг хасми, керак бўлса турмуш ўртоғи боқиб олади”, деган тушунчага урғу бериларди.

Мен аёл бўлганим учун ана шу муаммоларни юрагимдан ўтказа оламан. Ва бу каби нохуш ҳолатларни бартараф этишда касбдошларим билан бир ёқадан бош чиқариб, қонуний йўлларни топишга ҳаракат қилганман. Бунинг учун етарли имкониятлар яратиб берилган. Айнан шулардан келиб чиқиб, нималарни амалга ошириш лозим? деган саволни ўзимга кўп бераман.

  Халқ қабулхоналарининг эшиги доим очиқ

  Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасида фаолият олиб бораётган бўлсам, аёллар билан боғлиқ турфа муаммолар, ечимини кутаётган масаларларга гувоҳ бўляпман.

Халқ қабулхонасига ўтган 2017-2021 йиллар мобайнида  жисмоний ва юридик шахслардан 4760 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 3982 таси туман Халқ қабулхонаси аралашуви билан ҳамда мутассадди идоралар томонидан 83 фоизи қаноатлантирилган.

Халқ қабулхонаси жамоаси жойларда ҳудудий раҳбарлар билан биргаликда 667 марта сайёр қабул ташкил этиб, қабуллар жараёнида 2245 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 65 фоизи ижобий ҳал этилган.

Фаолиятим давомида Ўзбекистон Респубилкаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Республика касаба уюшмаси федерацияси, Республика хотин-қизлар қўмитаси, Вилоят ҳокимлиги, Вилоят адлия бошқармаси, вилоят касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар билан бир неча маротаба тақдирландим.

 Шунингдек, 1990 йилда “Мехнат фахрийси” медали, 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фахрий ёрлиғи билан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 1992 йил 1 йиллиги, 2011 йил 20 йиллиги, 2021 йил 30 йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан кўкрак нишонлари билан, 2020 йилда Респпублика хотин-қизлар қўмитасининг “Мутабар аёл” кўкрак нишони, 2020 йил Ўзбекистон фахрийларни ижтимойи фаолиятини қўллаб қуватлаш “Нуроний” жамғармаси васийлик кенгашининг 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, 2020 йил “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” эсталик нишонилари ҳамда 2021 йил “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирландим.

Бу мукофотлар Президентимиз томонидан билдирилган юксак ишонч, келгусида халқимизга бунданда садоқат ва шараф билан хизмат қилишимизга туртки беради.

Муйдинова Тохирахон Дадахоновна
Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири