Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Наманган шаҳрида сайлов марафони ўтказилади!


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоят ҳокимлиги ва вилоят адлия бошқармаси томонидан “МЕН САЙЛОВДА ҚАТНАШАМАН” шиори остида марафон ташкил этилади.

Марафон 2021 йил 16 октябрь куни соат 16:00 да "Уч паҳлавон" ҳайкалидан "Динамо" спорт мажмуасигача давом этади.

Марафон доирасида картинг, мотоблог, велоспортчиларнинг юриши ташкил этилиб, давлат идоралари ва ташкилотлари ходимлари ва волонтёрлар иштирок этади.

Соат 17-00да "Афсоналар водийси" тематик паркида гала-концерт ўтказилиши режалаштирилган.

Барчани марофонда ва гала-концертда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!!!

Наманган вилоят адлия бошқармаси