Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ЭНДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБ КЎРИЛАДИ


Фуқаролик ишлари хажмининг кўплиги, ишларни кўриш ва ҳал қилиш жараёнида процессуал муддатларнинг бузилиш ҳолатлари, суднинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш суд қарорларининг ижро этиш босқичида айрим муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни “Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши соҳадаги айрим муаммоларни камайишига сабаб бўладиган бўлди.

Илк бор ушбу тушунча фуқаролик-процессуал кодексида ўз аксини топган эди. Фақат унда сиртдан ҳал қилув қарори чиқариш тартиблари ва асослари назарда тутилган эди. Унга жавобгар суд мажлиси вақтидан хабардор бўла туриб суд мажлисига келмаслиги, сиртдан, яъни бир тарафнинг иштироки билан ўтказилиши назарда тутилган.

Қайсидир маънода булар эгиз тушунчалар ҳисоблаланди. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш юритиш тартиби юқоридаги Қонунга кўра даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 20 бараваридан, ЯТТга нисбатан 10 бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса
5 бараваридан ошмаса, ишлар соддалаштирилган тартибида кўриб чиқиладиган бўлди.

Соддалаштирилган тартибида иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини тақдим этиши зарурлигини кўрсатади ва уни жавобгарга юборади. Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

Соддалаштирилган тартибда иш ажрим чиқарилган кундан 20 кундан ошмаган муддатда якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди ҳамда суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиши мумкинлиги белгиланди.

Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, ишларни соддалаштирилган тартибда кўриш энг аввало даъво қўзғатиш истагида бўлган даъвогар учун ҳамда жавобгар учун ҳам энг асосийси судья учун жуда қулай. Масалан, Меҳнат кодексининг 260-моддасига кўра, якка меҳнат низолари, хусусан иш ҳақини ундириш ҳақидаги ишлар меҳнат низолари комиссиялари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин бўлсада, лекин аксарият ходимлар иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво мурожаати билан судга мурожаат қиладилар. Бу эса, судларда кўрилаётган даъво тартибидаги ишларнинг сонини ҳамда судьялар иш юкламаларининг кўпайишига сабаб бўлади.

 

Наима Ядигарова
Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи