Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ЯНГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 543-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ОЛИБ ҚЎЙИЛАЁТГАН ЕР УЧАСТКАСИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРДИ


Қонунчиликда янги қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорининг 2-иловаси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилиши белгиланди.

Ҳусусан киритилган ўзгаришга кўра, юқоридаги Низомнинг 45-банди, саккизинчи хатбошиси, яъни 45-банднинг “д” кичик банди қуйидаги тартибда алмаштирилиши кўрсатилди:

эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — ушбу ҳуқуқ эгасига олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб берилади.

Жумладан, мазкур норма ўзгатириш киритилганлигидан олдин яъни, Низомнинг 45-банди, “д” кичик бандида эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — ушбу ҳуқуқ эгасига майдони аввалгисига тенг бўлган бошқа ер участкаси берилиши белгилаб ўтилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан белгиланган ўзгаришга кўра, эндиликда ер участкаси олиб қўйилган тақдирда, ҳуқуқ эгасига олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб берилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бош маслаҳатчиси
И.Неъматжонов