Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ҚОН ТОПШИРИНГ! МЕҲР АЙЛАНАДИ!


Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси томонидан "Mehr ulash" акцияси доирасида қон топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Акция доирасида бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари, нотариуслар, юридик техникум ходимлари беғараз донорликни амалга оширилмоқда.

Донорликнинг ҳам албатта ҳуқуқий асоси мавжуд. Жумладан, 2002 йилда қабул қилинган «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, қон ва унинг таркибий қисмларини тиббий эҳтиёжлари учун топшириш донор томонидан ихтиёрийлик асосида амалга оширилади - деб белгилаб қўйилган.

Шубхасиз, амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар орқали кимнингдир оиласига қувонч олиб кирсак бошқармамиз кўзлаган мақсадига эришади.