Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

МАДАД ННТ ФАОЛИЯТИГА ИККИ ЙИЛ ТЎЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Адлия вазирлиги ташаббуси билан Мадад нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилган эди. Юқоридаги қарорнинг қабул қилинганлигига ва ҳудудларда ушбу ташкилот иш бошлаганига ҳам икки йил тўлди.

Мадад бюролари томонидан фуқароларни қизиқтирган барча соҳалар, аниқроғи меҳнат муносабатлари, оилавий муносабатлар, уй-жой ва коммунал масалалари, фуқаролик, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълим, суд-ҳуқуқ, тадбиркорлик, солиқлар, давлат хизматлари, транспорт, истеъмолчи ҳуқуқлари ва бошқа соҳалар бўйича юзага келган ҳуқуқий масалалар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳат бериб келинмоқда.

Шу ўринда таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозирга қадар республикамизда 60 та Мадад бюролари очилган бўлиб, улардан 57 таси амалда фаолият юритмоқда.
Жорий йилнинг шу кунига қадар республикада advice.uz ҳуқуқий портали орқали келиб тушган саволларга 107 686 маротаба онлайн ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, 63 мингта фуқароларга туман (шаҳар) Мадад бюролари орқали бепул юридик ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 25 дан зиёд ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди.

Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, (59% эркаклардан), (41% аёллардан) келган мурожаатларни ташкил этади. Ушбу рақамларда Наманган вилоятининг ҳам ўз хиссаси бор. Жумладан, вилоятимизнинг 6 та ҳудудида яъни Наманган шаҳар, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Чуст, Поп ва Наманган туманларида Мадад бюролари аҳолига беминнат ёрдам кўрсатмоқдалар. Уларнинг фаолиятида фуқароларни қабул қилиш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш, айрим масалаларда процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш биринчи галдаги вазифаларга киради.
Вилоятимиз мисолида оладиган бўлсак жорий йилнинг шу кунига қадар 4870 та фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 2700 тасига ҳуқуқий тушунтириш, 1220 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 950 та ҳолатда эса мурожаатчиларга тавсиявий тусга эга бўлган хужжатлар тақдим қилинган.

Келиб тушган мурожаатларни соҳалар таснифи бўйича таҳлил қилинганда ижтимоий ҳимоя, пенсия, нафақа ва моддий ёрдам масалалари, оилавий муносабатлар, меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал масалалари, таълим тўғрисидаги, ер ва қишлоқ ҳўжалик масалалари, фуқаролик ва миграция масалалари, давлат хизматлари кўрсатиш, суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда тадбиркорлик, солиқ ва банк масалалари бўйича мурожаатларни ташкил қилади. 

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, республикамизда ҳар бир соҳада шаффофлик ва очиқлик тамойилларига эътибор катта. Айниқса фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими, уларнинг муаммоларига қонуний ечим топиш масалаласи ҳар бир давлат хизматчисининг бурчига айланмоқда. Бу борада мадад бюролари ходимлари барчага бирдек мамадкор бўлишига ишонамиз ва соҳанинг келгусидаги ишларида омад тилаймиз!

Улуғбек Исматиллаев,
Наманган вилоят адлия бошқармаси 
бошлиғининг биринчи ўринбосари