Янгиликлар
Статистика соҳаси эндиликда қонун билан тартибга солинади
татистика соҳаси эндиликда қонун билан тартибга солинади
Жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги ЎРҚ–707-сон Қонуни қонуннинг қабул қилиниши мазкур соҳани давлат ва жамиятнинг ривожланишида ўрни нақадар муҳим эканлигини кўрсатмоқда.
Мазкур Қонуннинг қабул қилинишида кўзланган асосий мақсад расмий статистика соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги вазифалар юклатилди:
· расмий статистика соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
· расмий статистикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Давлат статистика қўмитаси эса соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қонунга кўра кимлар расмий статистикадан фойдаланиши мумкин?
Жисмоний ва юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
Қонун билан
Кўп йиллик статистика дастури умуман миллий статистика тизими учун ишлаб чиқилади ва расмий статистиканинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бир йиллик статистика дастури кўп йиллик статистика дастурини бажариш мақсадида ишлаб чиқилади.
Статистик дастурлар кимлар томонидан тасдиқланади?
кўп йиллик статистика дастурлари Президент томонидан;
бир йиллик статистика дастурлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Статистик маълумотларнинг махфийлиги.
Расмий статистикани тайёрлаш учун йиғиладиган, ишлов бериладиган ва сақланадиган статистика маълумотлари, агар улар жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берса ҳамда уларга тааллуқли индивидуал маълумотларни ошкор қилса, махфий ҳисобланади.
Шунингдек, илмий-тадқиқот мақсадлари учун тақдим этиладиган махфий статистика маълумотлари таркибида идентификаторлар бўлиши мумкин эмас.
Расмий статистикани тайёрлаш ва элон қилиш.
Расмий статистика мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек жамоатчиликни хабардор қилиш, расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун эълон қилинади.
Расмий статистикани тайёрловчилар индивидуал маълумотларни, умумлаштирилган махфий кўрсаткичларни ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик учун барча тартибга солувчи, маъмурий, техник ва ташкилий тусдаги чораларни таъминлайди.
Расмий статистикани тайёрловчилар расмий статистиканинг сифатини доимий асосда баҳолаб боради. Сифат кафолатини таъминлаш учун расмий статистика расмий статистиканинг қамрови, тушунчалари, статистик бирликлари ва таснифларига тааллуқли умумий принциплар ҳамда усуллар асосида тайёрланади ва тарқатилади.