Янгиликлар
E'lon
Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимларига қулайлик яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида бошқарма маъмурий биносида жорий таъмирлаш белгиланган,
Шунга кўра, Бошқарма маъмурий биносида жорий таъмирлаш ишларини бажарий учун “Келажак-С” хусусий корхонаси томонидан 22 662 011 сўмлик лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланди. Шунингдек, товар хом-ашё биржасига жорий йилнинг 18 август куни
№ 7141082-сонли лот билан мазкур бинода жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотни аниқлаш бўйича эълон жойлаштирилди. Шунга кўра, Наманган вилоятида фаолият юритаётган барча қурилиш ташкилотларини мазкур идора биносини таъмирлаш бўйича 5 кун муддат ичида тегишли таклифларни Наманган вилоят адлия бошқармасига тақдим қилишингиз сўралади. Қурувчи ташкилот томонидан тақдим этилган таклифлар бошқарманинг харид комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, мақбул деб топилган ташкилот билан тегишли шартнома расмийлаштирилиши маълум қилинади.
Ушбу эълон юзасидан саволлар туғилган тақдирда бошқарманинг
(69)227-03-72 телефон рақами билан боғланишингиз мумкин.