Янгиликлар
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Уйчи туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 16 август куни туманнинг 3-сектори ҳудудидаги Баландариқ МФЙ да ахолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қабул қилинган қонун ҳужжатларини ахоли ва жамоатчиликка етказиш, унинг мазмун-мохияти ва ахамиятини тушунтириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган шахсларнинг муаммоларини “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.


Сайёр қабулда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Аёллар дафтари”га ҳуқуқий маслаҳатга мухтожлар сифатида рўйхатга олинган фуқаролар билан бевосита сухбатлашилиб, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, қабул иштирокчиларига сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, Сайлов ҳуқуқининг умумий асослари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 5 мартдаги “Ахолини ижтимоий химоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш хамда сохага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган “Моддий ёрдам ва кўмакка мухтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган вақтинчалик тартиблар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва ахамияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Уйчи туман адлия бўлими