Янгиликлар
Адлия арашашуви билан тадбиркор манфаати ҳимоя қилинди
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан якка тартибдаги тадбиркор Р.Акбаров Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ҳисобланган 7 млн сўм солиқ қарздорлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “pm.gov.uz” портали орқали йўллаган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.
Жумладан, ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, якка тартибдаги тадбиркор Р.Акбаров 2014 йил 21 сентябрда “Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш” фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, 2014 йил
31 декабрда ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатган.
Шунингдек, вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йил
8 июнь куни тақдим этилган 19/6-27687-сонли хатда 2014-2015 йилларда якка тартибдаги тадбиркор Р.Акбаров томонидан тадбиркорлик фаолияти бир неча марта тўхтатилиб, қайта тикланганлиги ва фаолият турлари ўзгартирилганлиги, 2018 йил 5 июль куни “Миллий ширинликлар, қурт ва пишлоқ маҳсулотлари, нон, қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш ва сотиш” тури бўйича давлат рўйхатидан ўтиб, амал қилиш муддати 2021 йил 31 июлгача бўлган 1092082-сонли гувоҳнома олганлиги, ушбу фаолияти 2019 йил 21 февраль куни вақтинча тўхатилганлиги маълум қилинган.
Бундан ташқари, хатда келтирилишича якка тартибдаги тадбиркор Р.Акбаровнинг фаолияти 2019 йил 29 апрелда вақтинча тўхтатилган бўлиб, 2019 йил 1 ноябрда қайта давом эттирилган ва 2020 йил 30 сентябрда яна вақтинча тўхатилган.
Шу билан бирга, 2021 йил 1 мартдан фаолият турини “Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш” турига ўзгартириб, қайта рўйхатдан ўтган ҳамда амал қилиш муддати 2024 йил 31 мартгача бўлган 1092082-сонли гувоҳнома олиб, ҳозирда ҳам фаолият кўрсатиб келган.
Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими томонидан 2020 йил октябр ойида туман ДСИда ўтказилган ялпи тафтиш давомида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилган.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган даврларида тадбиркорлик учун фойдаланишга ўрнатилган электр ҳисоблагич орқали ҳисобдан ўтган электр истеъмоли ва электр энеаргиясидан ҳақиқатда фойдаланилганлиги ҳолати юзасидан солиштирма таҳлил ўтказилган ҳамда айрим тадбиркорлар учун белгиланган тартибда қатъий даромад солиғи ва ижтимоий (суғурта бадали) тўловлар ҳисобланиши лозим деб топилган.
Хусусан, якка тартибдаги тадбиркор Р.Акбаровнинг тадбиркорлик фаолиятингиз бўйича 2015 йил 28 февралда вақтинча тўхтатган бўлсада, 2018 йил январь-июнь ойларида жами 813 кВт миқдорида, 2019 йил 29 апрелда фаолиятни вақтинча тўхтатган бўлсада, 2019 йил май ойидан октябрь ойига қадар жами 1 576 кВт электр энергияси истеъмоли аниқланган.
Шунга кўра, 2018 йил 6 ой учун қатъий белгиланган даромад солиғи учун жами 516 720 сўм, ижтимоий (суғурта бадали) учун 1 033 440 сўм, 2019 йил 6 ойи учун эса, қатъий белгиланган даромад солиғидан 1 200 000 сўм, ижтимоий (суғурта) бадали учун 1 277 190 сўм, жами 2021 йил 5 июнь ҳолатига қатъий белгиланган даромад солиғидан 2 823 340 сўм, ижтимоий (суғурта) бадалидан 2 860 278 сўм, солиқ қарздорлиги учун белгиланган пеня учун 898 000 сўм умумий ҳисобда 6 581 618 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Мурожаатда кўрсатилган масалалар Янгиқўрғон туман ДСИ томонидан иштирокида ўрганилиб, адлия органларининг амалий ёрдам билан тегишли асословчи ҳужжатларга аниқлик киритиш орқали аниқланган камчиликлар бартараф этилди ҳамда ЯТТга қўшимча ҳисобланган солиқлар ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.
Улуғбек Исматиллаев
Наманган вилоят адлия бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари