Янгиликлар
Targʼibot-tadbirlari oʼtkazilmoqda
Уйчи туман адлия бўлими томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-мохиятини ижрочиларга етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот-тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Бу борада жорий йилнинг 10 август куни туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, молия бўлими, ирригация бўлими, мактабгача таълим бўлими хамда туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ5168-сон қарорининг мазмун-мохияти ва ахамиятини тушунтириш юзасидан тарғибот-тадбирлари ўтказилди.



Уйчи туман адлия бўлими