Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

“ИЖРО ИНТИЗОМИ – ИСЛОҲОТЛАР ГАРОВИ”


     Хабарингиз бор, Президентимизнинг ПФ-6166-сон Фармони билан адлия вазирлигига юклатилган вазифалардан бири бу қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, давлат органлари ва ташкилотларига топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш ҳисобланади.

    Шунга кўра, топшириқлар ижросини ташкил этишга услубий кўмак бериш мақсадида бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари котибияти ходимлари ҳамда ҳокимликларининг ижро интизоми назоратига масъул тузилмалари ходимлари учун видеоконференция шаклида семинар ташкил этилди.

  Семинарда иштирокчиларга соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби ва босқичлари тушунтириб ўтилиб, ижроси етарли даражада ташкил этилмаётган айрим топшириқлар муҳокама қилинди.

     Бундан ташқари, масъулларга ижро интизоми ва Давлат дастурининг ҳудудларда бажарилиши ҳолатини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиб, натижаси бўйича тегишли чоралар кўриб бориш юзасидан услубий тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

   Шунингдек, бошқарма томонидан бу турдаги тадбирларни давлат органи ва ташкилотларининг ҳудудий тузилмаларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларида индивидуал ёндашган ҳолда манзилли ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Наманган вилоят адлия бошқармаси.