Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ижтимоий фаоллик ошмоқда


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят Адлия бошқармаси ҳамда ЎзННТМА Наманган вилояти ресурс маркази билан ҳамкорликда “ННТ раҳбарлари ва фаолларининг касбий малакалари ва хабардорлик даражасини ошириш масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.Изображение 240.jpg

Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган мақсад – “Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ахборот ташкилий фаолиятини яхшилашга қаратилган комплекс тадбирлар режаси”нинг ижросини таъминлаш, хусусан “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепцияси” асосларини амалий рўёбга чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро алоқани мустаҳкамлаш, ННТнинг низомий фаолиятини қонунчиликка мувофиқ ташкиллаштириш ҳамда унинг фаолияти ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат бўлди.

Тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, Солиқ, Статистика ва молия бошқармалари масъул ходимлари, вилоятдаги ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда мамлакатимизда фуқаролик жамияти қурилиши изчил давом этаётган бугунги кунда фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга эканлигига, айни пайтда маҳаллий даражада ҳам, миллий ва халқаро кўламда ҳам кишилар ва гуруҳлар ўртасидаги ижтимоий соғлом муҳит муносабатларини мустаҳкамлашда ушбу сектор вакилларининг ҳиссаси беқиёслигига алоҳида урғу берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2010 йилнинг 12 ноябрида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган ижтимоий шериклик, жамоатчилик назорати ва экологик назорат муносабатларининг ҳаётга тадбиқ этилишида нодавлат сектори вакиллари том маънода демократик ислоҳотларнинг ўзига хос ҳаракат кучига айланиб бораётганлиги, айниқса, сўнгги икки йил ичида мамлакатимизда нодавлат нотижорат ҳамда жамоат ташкилотларининг ўрни ва роли сифат жиҳатдан сезиларли даражада фаоллашганлиги таъкидлаб ўтилди.

Бугун вилоятда 385 та нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари фаолият олиб бориб, улардан 52 таси давлат рўйхати асосида, 333 таси ҳисоб рўйхати асосида ташкил этилгандир. Бу кўрсаткич йилдан йилга ҳам сифат жиҳатдан, ҳам сон жиҳатдан ошиб бормоқда. Шунинг билан бирга “учинчи сектор”нинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳам мунтазам ошаётганлиги сир эмас.

Айни пайтда, рақамлардан кўринадики, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан 2008–2012 йиллар давомида эълон қилинган грант танловларига Наманган вилояти нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этган лойиҳалар сони 205 тани ташкил этиб, улардан 38 таси ушбу Фонд томонидан молиялаштирилди.Изображение 282.jpg

Кейинги йилларда Жамоат фонди танловларида иштирок этаётган ва ижобий натижаларга эришаётган ННТлар сони ошиб бораётганлиги қувончли ҳолдир. Биргина 2012 йилнинг 1-, 2- ва 3-танловлари якунида 8 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари Жамоат Фонди гранти соҳиби бўлган бўлсалар, бу кўрсатгич жорий йилнинг шу даврида 9 тани ташкил этди, яъни ушбу кўрсаткич 11 фоизга ошганлигини кузатиш мумкин. Ўз навбатида Жамоат Фонди томонидан молиялаштираётган маблағларнинг миқдори ҳам ошиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Ўтган
2012 йилнинг 1-, 2- ва 3-танловларида Фонд томонидан 111 млн. 900 минг сўм миқдорида грант маблағлари ажратилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг шу даврида 127 млн. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 12 фоизга ошган.

Тадбир дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан ўтказилаётган грант танловларида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган вилоятдаги бир қатор ННТлар вакиллари, лойиҳа координаторлари ўз фаолиятлари ҳақида ва Фонд томонидан ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақида батафсил ахборот бердилар.

Баҳс-мунозараларда грант танловларида иштирок этиш, тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, ННТларнинг давлат солиқ, статистика органларига тақдим этадиган ҳисоботлари, бу соҳаларда уларга яратилган имтиёз ва енгилликлар хусусида атрофлича тушунчалар берилди ҳамда ННТларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шерикликда амалга оширадиган вазифалари юзасидан келишиб олинди.