Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Мурожаатлар адлия органлари эътиборида.


Бугун одамларни рози қилиш давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада чекка ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда

Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган Режа-графигига мувофиқ бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан Поп туманида ўтказилган сайёр қабулда Поп тумани, Муқумий МФЙ, Хақиқиат кўчасида яшовчи фуқаро Р.Эргашев фарзандини иш билан банд этилишида амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.


Ўрганиш якунига кўра, Поп туман адлия бўлим бошлиғи томонидан тегишли хомийлик асосида фуқаро Р.Эргашевнинг фарзанди ва оила аъзоларини тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини-ўзи банд этиш мақсадида ““Пайвандлаш ва темир кесувчи “болгарка”” анжомлари билан таъминланиб, мурожаати ижобий хал этилди.


Сухбат якунида фуқаро адлия органларидан рози эканлигини таъкидлаб ўтди.


Поп туман адлия бўлими.