Янгиликлар
15
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий қабул
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Президент Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилмоқда. Навбатдаги оммавий қабул Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ташкил этилди.
Унда Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманлари вакиллари иштирок этдилар. Қабулда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров ҳамда ўтказилаётган ҳудудларнинг адлия бўлими бошлиқлари иштирок этдилар.
Қабул давомида вилоят адлия бошқармаси қабулида 30 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, улардан 13 та мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, қолган 8 таси адлия бўлими иш юритувига олинди.
Келиб тушган мурожаатларнинг асосий мазмуни, бузиб ташланган кўчмас мулки учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига асосан компенсация пуллари тўлаб берилмаганлигидан, нортариал идора нотариусидан норози бўлиб ҳамда уй-жой олишда амалий ёрдам беришдан иборат бўлди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси