Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Иш хақини ундириш тўғрисида суд буйруғи қабул қилинди


Уйчи тумани Беруний МФЙда яшовчи фуқаро Холходжаева Дилоромнинг Уйчи туман “Агросервис МТП ва ИСМ” МЧЖ дан ойлик иш хақларини ундириш бўйича судга ариза киритишда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати УЙчи туман бўлими томонидан 2021 йил 7 май куни иш юритувига олинган. 


Ушбу мурожаатни ўрганиш давомида бўлим томонидан қарздор тараф ҳисобланган Уйчи туман “Агросервис МТП ва ИСМ” МЧЖ ойлик иш ҳақларини тўлаб бериш юзасидан огохнома киритилигига қарамасдан қарздорлик тўланмаган.


Бўлим томонидан фуқаро Д.Холходжаеванинг манфаати юзасидан жорий йилнинг 18 май куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига ариза киритилди. Ушбу ариза суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилиб, жорий йилнинг 27 май куни фуқаро Д.Холходжаева фойдасига қарздор Уйчи туман “Агросервис МТП ва ИСМ” МЧЖ дан 21.707.586 сўм ойлик иш ҳақини ундириш тўғрисида суд буйруғи қабул қилинди.



Уйчи туман адлия бўлими