Янгиликлар
Ноқонуний қарор бекор қилинди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Косонсой тумани, Навбахор МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Хабибуллаевнинг карантин қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиганлигидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаро Ф.Хабибуллаевга нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқишда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бир қатор нормаларига риоя этилмаганлиги аниқланди.
Хусусан, маъмурий баённома 2020 йил 21 майда ваколатли бўлмагани ҳолда Наманган шаҳар ИИБ томонидан расмийлаштирилган, МЖтКнинг
294-моддасида ишни кўриб чиқишда ҳуқуқбузур иштироки таъминланиши ҳамда 306-моддасида ишда ишторок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва вазифалари тушунтириши белгиланган бўлсада, бу қоидаларга риоя этилмаган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 июнь куни Наманган вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик бошқармасига тақдимнома киритилиб, фуқарога нисбатан тайинланган 4 460 000 сўм миқдоридаги маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарор бекор қилиниб, фуқаронинг ҳуқуқларини тикланишига эришилди.
Неъматжонов Искандар Нўмонжон ўғли
Наманган вилоят адлия бошқармасининг
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бош маслаҳатчиси